Йўл ҳаракати қатнашчиларига огоҳликка чорловчи буклетлар тарқатилмоқда
Содир бўлган ЙТҲлар акс этган, қоидабузарликларнинг аянчли якунлари тасвирланган ҳамда йўл ҳаракати қатнашчиларига мурожаат баён этилган буклетлар Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ ходимлари томонидан барча йўл ҳаракати қатнашчиларига тарқатилмоқда. Буклетларни тарқатишдан асосий мақсад нима?
Ушбу буклетни қўлига олган ҳар бир ҳайдовчи, йўловчи ёки пиёда ҳеч бўлмаганда бир маротаба унга назар ташлайди. Буклетларда тасвирланган аянчли ЙТҲ расмларининг сабаб ва омиллари келтириб ўтилган бўлиб, уни томоша қилаётган фуқаро ҳам ўзида ушбу ҳолат рўй бермаслик учун қоидаларга амал қилишга, ўзи ва ўзгалар саломатлигини асрашга интила бошлайди. Йўлларда аянчли ЙТҲлар содир бўлиши олди олинади. Қоидабузарлар сони камаяди.
Барча йўл ҳаракати қатнашчилари белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати