Йўл ҳаракати қатнашчиларининг хавфсизлигини таъминлаш биринчи галдаги вазифамиз
Республикамиз бўйлаб ёғган қор автомобиль йўлларида турли кўнгилсиз ҳодисаларга сабаб бўлмоқда. Ана шундай ҳодисалар содир бўлишига йўл қўймаслик мақсадида, ҳаракат қатнашчилари саломатлиги йўлида ЙПХ ва йўлга масъул бошқа ташкилот ходимлари тунда ҳам ўз хизмат вазифаларини виждонан олиб боришмоқда. Ҳаво ҳарорати паст эканлигига қарамай, хизматни узлуксиз олиб бораётган, фуқаролар саломатлиги йўлида хизмат қилаётган ходимларга миннатдорчилик билдирамиз.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан об-ҳаво шароитини ҳисобга олиб, белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати