"Йўл ҳаракати хавфсизлиги" синф хоналари ўқувчилар ихтиёрига топширилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 31 август куни қабул қилинган 701 сон қарорига мувофиқ ҳафтанинг ҳар жума куни “Йўл ҳакарати тарғиботи куни”, ойнинг учинчи жумаси “Aвтомобилсиз кун” сифатида ўтказилади.
Жорий йилнинг март ойида ҳали карантин чекловлари жорий қилинмасдан туриб, юртимиздаги мажвуд умумтаълим мактабларида “Йўл ҳаракати фани”ни ўқитишга мўлжалланган синф хоналари ташкил етилаётгани ҳақида саҳифамиз орқали маълумот берган эдик. Ушбу ишларнинг давоми ўлароқ, эндиликда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ДЙҲХХ ходимлари томонидан серқатнов автомобиль йўллари яқинида жойлашган 5 та умумтаълим мактабларида ҳам “Йўл ҳаракати хавфсизлиги” хоналари ташлик қилиниб, улар йўл белгилари, светафор чироқлари сингари бир неча турдаги макетлар билан жоҳозанди. Бугун ушбу мактабларда ўтказилган тарғибот учрашувлари ҳам айнан юқоридаги каби хоналарда ташкил қилинди.
Бундан кўзланган мақсад, эртамиз эгаларининг йўл ҳаракати қоидалари борасидаги билимларини ошириш ва бу орқали келгусида улар иштирокидаги кўнгилсизликларнинг олдини олишдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати