Тест режимида

Хабарлар

Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими замон билан ҳамнафас

Давлатимиз раҳбарининг парламентга Мурожаатномасида “Тараққиётга эришиш учун, рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради. Зеро, бугун дунёда барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бормоқда.” дея таъкидладилар.  

Юртбошимизнинг шу фикрларидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, барча соҳалар қатори Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими ҳам босқичма-босқич халқаро стандартлар талабларига мос келадиган замонавий ускуна ва анжомлар билан таъминланмоқда.

2020 йил 1 февраль куни “Халқлар дўстлиги” саройи олдида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг хизматда фойдаланиш учун топширилган 138 та хизмат автомобиллари ҳам замонавий ускуна ва анжомлар билан жиҳозланган.

Тадбир давомида намунали хизмат кўрсатган ходимлар ҳам тақдирланди. Бундан ташқари 2019 йилда энг яхши натижаларга эришган ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларига “Треккер”, “Ласетти”, “Нексия” русумли автомобиллар топширилди.

Шу куни ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси “Мультимедиа маркази”нинг очилиш маросими  ўтказилди.

Таъкидлаш керакки, ушбу марказ фаолиятининг ташкил этилиши Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимидаги ислоҳотларни ОАВ ларида холис ва профессионал тарзда ёритишни таъминлаш кўзда тутилган. Мультимедиа маркази замонавий технологиялар ва креатив ёндашувлардан фойдаланган ҳолда ахборот-таҳлилий медиа материалларни тайёрлайди. Жумладан, бу ерда аудио ва видеороликлар, телекўрсатув ва радио эшиттиришлар, ижтимоий рекламалар, воқеа жойидан репортажлар тайёрланиб, эфирга, шунингдек, интернет тармоғига узатилади. Ҳар бир медиа материалнинг долзарблиги, ҳуқуқий жараёнлар ва давр талабига мослиги ҳамда юқори савияда бўлиши талаб этилади.

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимига оид эълон қилинаётган ахборотларни таҳлил қиладиган бўлсак, ҳозирпги кунда хизматнинг шаффофлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилаётганининг гувоҳи бўламиз.

“Мультимедиа маркази”нинг асосий вазифаларидан бири ҳам ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид ахборотларни кенг оммага тезкор, ишончли ва объектив етказишдир.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати