Тест режимида

Хабарлар

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида...

Бухоро шаҳрида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, пиёда ва ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини ошириш, йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш мақсадида автомобиль йўлларининг қатнов қисмига чизилган йўл ётиқ чизиқлари қайта чизилмоқда.

Шунингдек эскирган йўл белгилари янгиланиб, яроқсиз ҳолга келганлари алмаштирилмоқда. 

Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати