Йўл ҳаракати иштирокчилари онгида ҳаракатланиш маданияти каби тушунчаларни ривожлантириш асосий мақсадларимиздан бири
Жорий йилнинг 5 март кунидан 20 март кунига қадар Каттақўрғон тумани ҳудудида ўтказилаётган "Ҳаракат хавфсизлиги ўн беш кунлиги" тадбири давомида тумандаги мактаб, маҳалла ва корхона ташкилотларда профилактик суҳбатлар ўтказилиб, пиёда билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари ва маст ҳайдовчилар муҳокама қилиниб, мактабларда ўқувчиларга ҳаракат хавфсизлигини тарғиб қилувчи буклетлар тарқатилиб, маст ҳайдовчиларга чора кўриш мақсадида сайёр суд мажлислари ўтказилиб борилмоқда. Барча йўл ҳаракати қатнашчиларининг онгига ҳаракатланиш маданияти каби тушунчаларни сингдириш, уларни белгиланган “Йўл ҳаракати қоидалари” асосида йўлларда ҳаракатланишларини тартибга солиш асосий мақсадларимиздан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати