Тест режимида

Хабарлар

"Йўл ҳаракати қоидалари" бузилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши давом этмоқда

Ҳурматли обуначилар саҳифамизни кузатиб бораётган бўлсангиз республикамиз бўйлаб содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисида маълумотларни эълон қилиб бораяпмиз.
Ушбу ЙТҲлар сабаблари ва натижалари тўғрисида ҳам маълумотларни баён қилаяпмиз.
Айрим қоидабузар ҳайдовчиларнинг "Йўл ҳаракати қоидалари"га амал қилмасликлари ўзининг ва ўзгаларнинг ҳаётига хавф солмоқда.
Уларнинг қоидабузарлиги оқибатида қурбонлар ва тан жароҳати олганлар кўпайиб бормоқда.
Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда "Йўл ҳаракати қоидалари"га амал қилишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати