Тест режимида

Хабарлар

Йўл-патруль хизмати отряд командири томонидан мол ўғриси қўлга олинди

2020 йил 29 октябрь куни Бўстон тумани “Боғи эрам” МФЙда яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро Т.О нинг ариза орқали қилган мурожаатига кўра, бир кун олдин ўзи ишлайдиган "Ойбек-2" фермер хўжалиги дала шийпони молхонасидан бозор нархи 6.000.000 сўмлик бўлган бир бош қора молини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлиги ҳақида хабар берган эди. Шу куни соат 20:30ларда Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Ижтимоят” МФЙ худудидан ўтган 4-Р-112 Фарғона ҳалқа йўлининг 138 километрида хизмат олиб бораётган Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 2-сафарбарлик гурухи командири капитан У. Мадумаров йўл четида мол етаклаб кетаётган, кейинчалик маълум бўлишича Қўрғонтепа туманида яшовчи 1991 йилда туғилган муқаддам судланган Ҳ.М исмли фуқаро ўзини шубҳали тутганлиги сабабли олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу қора молни ўғирлаб кетаётганлиги маълум бўлган ва зудлик билан Ҳ.М ашёвий далил билан туман ИИБга топширган.

Ҳозирда маскур ҳолат юзасидан Бўстон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда “Зарбдор ойлиги” доирасидаги ИИО соҳавий хизматлари билан ҳамкорликдаги ишлар давом эттирилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати