Йўл-транспорт ҳодисалари кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 18 февраль куни Фарғона вилояти, Данғара туманида содир этилган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасида уч нафар фуқаро бевақт оламдан ўтган. Бу каби ҳодисаларни олдини олиш, унга сабаб бўлган ҳолатларни таҳлил қилиш мақсадида Данғара тумани фаоллари ва тегишли мутасадди ташкилотлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Кенг жамоатчилик билан ушбу ҳолатни келтириб чиқарган омиллар ва уларни бартараф этиш чоралари юзасидан фикрлар алмашилди.
Муҳокама марказида бўлган йўл-транспорт ҳодисасининг сабаби, бундай ҳолатларни олдини олишда қандай омилларга эътибор қаратишлик бўйича мутахассислар ўз фикрларини билдириб ўтишди. Ушбу кўнгилсиз ҳолатда ўз яқинларини йўқотганлар бошқаларни ҳушёр бўлишга, ўзларини ва ўзгалар ҳаётини асрашликка чорладилар.
Шунингдек, йиғилиш қатнашчиларига вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан тайёрланган йўл-транспорт ходисалари тўғрисидаги махсус видеоролик намойиш этилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати