Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида...
Бугунги кунда аҳоли зич жойлашган ва транспорт воситаларининг оқими юқори бўлган Бухоро шаҳри ҳудудидаги йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, айниқса, пиёдалар ва вояга етмаган шахслар иштирокида содир бўлиш эҳтимоли юқори бўлган жойларда ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини ошириш мақсадида шаҳар ҳудудидаги йўл белгилари таъмирланиб, янги йўл белгилари ўрнатилмоқда.
Жумладан, 16 та “ЙПХ автомашинаси”, “ЙПХ ходими” ва “Опа-ука пиёда” муляжлари қайта таъмирланиб, 5 та шу турдаги муляжлар янгитдан шаҳар кўчаларига ўрнатилди.
Ўрганишлар давомида белгиланган тартиб-қоидаларга асосан ўрнатилмаган, автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишига халақит берувчи турли реклама баннерлари ва бошқа жихозлар олиб ташланмоқда.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати