Йўлларда белгиланган қоидаларни бузсангиз ЙПХ инспектори сизга нисбатан чора кўришга мажбур
Наманган шаҳрида назорат рейд тадбирлари кучайтирилди. Карантин қоидалари бузилганда ҳудудий СЕОН ходимлари, "Йўл ҳаракати қоидалари" бузилганда эса ЙПХ ходимлари баённомалар расмийлаштиришмоқда.
Карантин қоидаларини бузган ҳайдовчиларнинг бошқарувидаги транспорт воситаси ЙПХ ходими томонидан республика махсус комиссияси қарори асосида жарима майдонига жойлаштирилмоқда.
Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати