Тест режимида

Хабарлар

Йўлларда ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида...

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 28 декабрь куни соат 05:50 ларда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари К.Рақабоев ва Х.Мелибоевлар томонидан ҳайдовчи, 1975 йилда туғилган Д.Т. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, транспорт воситасининг юкхонасидан 2 дона “7 Shots” номли пиротехника воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Д.Т. ва пиротехника воситалари Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 27 декабрь куни соат 23:00 ларда Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари С.Зайниддинов ва И.Қиличевлар томонидан ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Д.Х. бошқарувидаги "Tracker" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, целлофанга ўралган, қора рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва топилган моддалар Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 27 ноябрь куни соат 04:30 ларда Тошкент шаҳар, Бектемир туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Б.Нугмонов ва М.Шариповлар томонидан "Nexia-3" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1993 йилда туғилган Д.С.нинг ёнидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Д.С. ва топилган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 27 декабрь куни соат 12:10 ларда Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Тошбоев ва Ш.Баратовлар томонидан ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Б.Н. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан гугурт қутисига солинган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.Н. ва топилган модда Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 28 декабрь куни соат 23:00 ларда Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари И.Қиличев ва С.Зайниддиновлар томонидан "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1997 йилда туғилган М.Қ.нинг ёнидан, қора рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.Қ. ва топилган модда Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 28 декабрь куни соат 23:45 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Сайдаров ва Ж.Эркиновлар томонидан "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1982 йилда туғилган Ғ.М.нинг ёнидан жигар рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ғ.М. ва топилган модда Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...