Тест режимида

Хабарлар

Йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Айни кунларда коронавирус пандемиясига қарши курашиш мақсадида республикамизда карантин даври ҳанузгача давом этмоқда. Карантин чекловлари ўрнатилганидан сўнг йўлларда транспорт воситаларининг қатнови ҳам сезиларли даражада камайди.

Шу вазиятдан фойдаланган ҳолда йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Йўл белгилари кўздан кечирилиб эскилари таъмирланмоқда, яроқсизлари янгисига алмаштирилмоқда. Йўл чизиқлари ҳам қайтадан чизилмоқда.

Андижон шаҳар кўчаларида ҳам таъмирлаш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда. Бу албатта йўл ҳаракати иштирокчилари саломатлигини асраш мақсадида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш йўлида хизмат килади.

Андижон шаҳрининг Бобур Шох, А.Темур, Миллий тикланиш ва А.Навоий Шох кўчаларидаги йуллар таъмирланиб, ёмғир-қор натижасида юзага келган кичик нотекисликлар бартараф этилиб, пиёдалар утиш жойларида йул чизиклари қайтадан чизилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати