Тест режимида

Хабарлар

Йўлларда текширувлар давомида планшет мосламаси орқали қидирувдаги шахслар аниқланмоқда

ЙПХ ходимлари томонидан йўлларда текширувлар давомида:

- 2021 йил 14 декабрь куни соат 14:30 ларда Олмазор туманида жойлашган “Минерал сувлар” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Э.Худойберганов ва Ж.Темировлар томонидан Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ҳаракатланиб келаётган “Lacetti” русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Р.Х.нинг маълумотлари планшет ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Р.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланиб, 2021 йил 5 декабрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Р.Х. Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 14 декабрь куни соат 09:50 ларда Юнусобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Турсинбоев ва Э.Саломовлар томонидан пиёда  ҳаракатланиб келаётган, 1998 йилда туғилган М.Қ.нинг маълумотлари планшет ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро М.Қ. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.Қ. Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 15 декабрь куни соат 02:30 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб  бораётган ЙПХ ходимлари Ж.Тўрабоев ва М.Шариповлар томонидан Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган “Cobalt” русумли автомобиль тўхтатилиб, салонда бўлган йўловчи, 1989 йилда туғилган А.М.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро А.М. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан айбланиб, 2020 йил 7 февраль кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.М. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда.