Тест режимида

Хабарлар

Йўловчи чўнтагидан олиб, йиртиб, сочиб юборган пуллар қалбаки экан

Жорий йилнинг 24 август куни соат 16:50 ларда, Андижон вилоят ИИБ ЙХҲБ ЙПХ катта инспектори Э.Мамажонов ва вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган рейд давомида, Андижон тумани, Завроқ МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида ҳаракатланиб келаётган, Қўрғонтепа тумани, Туркистон МФЙда яшовчи 1995 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомобиль ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилган.

Ушбу автомобилда йўловчи сифатида кетаётган, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Тузел МФЙда яшовчи 1994 йилда туғилган М.М. ўзини шубхали тутганлиги сабабли, ундан шахсини тасдиқловчи ҳужжати сўралганда, фуқаро М.М. ИИО ходимларининг қонуний талабини бажармасдан, воқеа жойидан қочишга уриниб, ёнида бўлган 100 АҚШ доллари купюрасидаги 10 дона жами 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, йиртиб, сочиб юборган вақтида ушланган.

Андижон вилояти ИИБ ЭКБнинг 25.08.2020 йилдаги хулосасига кўра 1000 АҚШ доллари миқдоридаги купюралар қалбаки эканлиги маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.