Йўловчи ташувчи таксилар диққатига!
Бутун Ўзбекистон Республикаси бўйлаб коронавирусга қарши турли чора-тадбирлар ва дизенфекциялаш ишлари амалга оширилмоқда. Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари ҳам вилоятдаги барча йўловчи ташувчи ва шахсий транспорт воситаларини бошқа идоралар билан ҳамкорликда дезинфекциялашмоқда. Ҳайдовчилар доимо гигиена қоидаларига амал қилишлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, вирусга қарши ниқоблар тақиб олишлари тўғрисида огоҳлантирилмоқда. Ҳурматли ҳайдовчилар гигиена қоидаларини бузиб, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймаслигингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати