Тест режимида

Хабарлар

Йўловчи ташувчи транспорт воситаларида карантин қоидаларига амал қилиниши юзасидан текширув ва рейд тадбирлари ўтказилмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Транспорт воситаларининг техник ҳолати устидан назоратни ташкил этиш бўлими ходимлари томонидан пойтахт ҳудудида жойлашган "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамиятига қарашли  8 та автопаркларда йўналишсиз такси автомобиллари ва барча автобуслар йўналишга чиқишдан аввал карантин қоидалари асосида дезинфекция қилиниши юзасидан текширув ишлари ўтказилди.

Транспорт воситасига чиқаётган ҳар бир йўловчи тиббиёт ниқобида бўлиши шартлиги, тиббиёт ниқоби тақмаган фуқаронинг чиқиши тақиқланиши юзасидан йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг ҳайдовчилари огоҳлантирилди.

Қоидабузарликлар юзасидан рейд тадбирлари ташкил этилиб, қоидабузарларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилди.

Шу ўринда, барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.