Йўловчининг сумкаси текшириб кўрилганда...
Жорий йилнинг 4 июнь куни соат 16:00 ларда, Тошкент шаҳар, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 1-батальон ЙПХ инспекторлари И.Джумабоев, А.Холматов, Кинология ходими Б.Абдуллаев, ППХБ ходимлари Ж.Йўлдошев ҳамда А.Агабековлар томонидан ҳамкорликда “Қорадори-2020” тадбири давомида, Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган, “Спарк” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, текшириб кўрилганда, ушбу автомобиль йўловчиси 1978 й.т. А.М.нинг қўлидаги сумкаси ичидан, 1 дона оқ ва 1 дона қора целофан пакетларга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.М. ва топилган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати