Тест режимида

Хабарлар

Жорий йилнинг 21 май куни "Мен ғолиб" оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади

Шу муносабат билан шаҳримиздаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади.

20 май куни соат 10:00 дан 21 май куни соат 11:00 гача:

- Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача;

21 май куни соат 5:30 дан соат 9:00 гача:

- Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб ва Ойбек кўчалари бўйлаб Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасигача;

- Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Рим католик черковигача.

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан ҳаракатланиш тавсия этилади.