Жорий йилнинг 26, 27 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда
“Ўзгидромет” хабарига кўра, 26-27 декабрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда қорга айланади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.
26-27 декабрда баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ва тоғли ҳудудларда 25-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиққача, кундуз кунлари 8-13 даража илиққача, шимолда кечалари 0-5 даража совуққача, кундуз кунлари 3-8 даража илиққача пасаяди.