Тест режимида

Хабарлар

ЙПХ ходими: Давлат рақам белгисини нима сабабдан ёпиб олгансиз? Ҳайдовчи: Болалар ўйнаб ёпиб қўйишган бўлса керак. Менинг хабарим йўқ.

Барча обуначилардан видео лавҳани кўриб, "мақсад чора кўриш" ёки "тирикчилик учун юрибди" дея бир томонлама фикр билдирмасликларини сўраймиз. Иккинчи томонини ҳам бир ўйлаб кўринг. Давлат рақам белгисини ёпиб олган ҳайдовчи тез юришга интилади. Юк автомашинаси юқори тезликда ЙТҲ содир этадиган бўлса, оқибати ҳам жуда оғир бўлиши мумкин.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз.