Фарғонада ЙПХ ходими эгаллаб турган лавозимидан озод этилди
Жорий йилнинг 15 июнь куни ижтимоий тармоқларда “ЙПХ ходимларидан қочаётган ҳайдовчи аянчли аварияга учради” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
Видео лавҳа юзасидан Фарғона вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилиб якунланди.
Текширув якунига кўра, амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланган ҳайдовчи Н.Т. бошқарувидаги “Cobalt” русумли транспорт воситасини тўхтатиш чораларини кўрган бўлсада, унинг кузатиб бориши натижасида мазкур транспорт воситасида бўлган фуқаролар Н.Т. ва Х.Э.лар йўл-транспорт ҳодисасига учраб, турли хил кўринишдаги тан жароҳати олишига сабабчи бўлганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 8-боби 48-бандида белгиланган талабларни бузганлиги учун Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ батальони ЙПХ биринчи отряди иккинчи сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори А.Мадаминов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати