ЙПХ ходими: Ҳужжатларингизни тақдим қилинг. Ҳайдовчи: Дадамга телефон қилайлик. ЙПХ ходими: Ёшингиз неччида? Ҳайдовчи: 2002 йилда туғилганман.
Яқин кунларда Сурхондарё, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида оғир оқибатли ЙТҲлар содир этилди. Кимлардир фарзандидан, кимлардир эса ота ёки онасидан жудо бўлди. Ҳайдовчиларнинг қоидабузарлиги ушбу ЙТҲларга сабаб бўлди. Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, қоидаларни бузиб ЙТҲ содир этилишига сабабчи бўлмасликларини сўраб қоламиз.