Карантин қоидаларини бузган ва ЙПХ ходимига бўйсунмаган ҳайдовчига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 10 апрель куни Самарқанд шаҳрининг М.Улуғбек кўчасидан ҳаракатланиб келаётган 30 J 727 OА давлат рақам белгили Ласетти автомашинаси тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи карантин қоидаларини бузиб ҳаракатланиб келаётганлиги аниқланган.
Карантин қоидаларини бузгани етмаганидек, ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмай, унга кескин қаршилик кўрсатган. Оғзига келган турли номақбул сўзлар билан ички ишлар ходимини ҳақорат қилган.
Мазкур ҳуқуқбузарнинг иши қонуний қарор қабул қилишлик учун суд органига юборилган.
Пастдарғом тумани Маъмурий ишлар бўйича суди томонидан ҳуқуқбузарга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 194-моддаси 1-қисми, 195-моддалари билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати