ЙПХ ходимига “Танбеҳ” эълон қилинган
Жорий йилнинг 28 июль куни ижтимоий тармоқда “Қоғозбозликдан қачон қутуламиз” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
Видео лавҳада акс этган ҳолат жорий йилнинг 2 июль куни Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида ташкил этилган карантин постида бўлиб ўтган.
Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилган бўлиб, текширув хулосасига кўра, белгиланган қарор ва буйруқ талабларини бузганлиги учун Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори В.Холмуродовга “Танбеҳ” интизомий жазоси эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати