ЙПХ ходимига “Танбеҳ” интизомий жазоси эълон қилинди
Жорий йилнинг 27 май куни ижтимоий тармоқда тарқатилган “Мақсуд Музаффаров қўлга тушди” сарлавҳали видео лавҳа юзасидан 28 май куни саҳифамизда муносабат билдирилган эди.
Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилди. Текширув хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори ва ИИВнинг меъёрий буйруқ талабларини бузганлиги учун Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ Махсус отряд 1-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори К.Жумаевга “Танбеҳ” интизомий жазоси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати