ЙПХ ходимини тош билан урмоқчи бўлган ҳайдовчига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
Ижтимоий тармоқда "ГАИни духини синдириш бўйича мастер класс" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
❗️Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар бугун, 2 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судида кўриб чиқилди. Фуқаро А.С. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этган дея топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати