ЙПХ ходимининг билдиргиси асосида пора берган ҳайдовчи воқеа жойида ушланди
Наманган вилоятида маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлиги аниқланган ҳайдовчи автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига ЙПХ ходимига 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида таклиф қилган. Ходимнинг билдиргиси асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, Наманган шаҳрига кириш карантин постида ҳайдовчи ЙПХ ходимига 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида берган вақтида ушланган.
Батафсил видео лавҳада
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати