ЙПХ ходимининг ҳушёрлиги сабаб таъқиқланган моддалар сақлаган фуқаролар ушланди
2022 йил 29 май куни соат 16.30 ларда, Учтепа туманида жойлашган “Назарбек” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори кичик сержант Д.Жўраев томонидан, Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган, "Спарк" русумли, автомобиль тўхтатилган вақтда, ушбу автомобиль ҳайдовчиси: 1990 йилда туғилган И.Д. шимининг чўнтагидан 1 дона “Регапен” номли психотроп дори таблеткаси ҳамда йўловчиси: 1990 йилда туғилган Х.Ш. шимининг чўнтагидан 2000 сўмлик пул купюрасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилиб, ҳолислар иштирокида олинган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи И.Д., йўловчи Х.Ш.лар, олинган модда ва дорилар туман ИИО ФМБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...