ЙПХ ходимлари томонидан қидирувдаги шахслар аниқланиши давом этмоқда
Текширувлар давомида:
- 2022 йил 10 март куни соат 13:30 ларда, Сирғали туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Зохидов томонидан, Янги Сирғали кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, хайдовчи, 1989 йилда туғилган С.Г.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 140-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2022 йил 7 февраль кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.Г. Сирғали тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 11 март куни соат 03:00 ларда, М.Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Абдуллаев ва Н.Ғуломовлар томонидан, А.Қодирий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган А.С.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан айбланиб, 2021 йил 30 декабрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.С. М.Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.