ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида қидирувда бўлган ҳамда ёнида гиёҳванд модда олиб юрган шахслар аниқланиши давом этмоқда
ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида:
- Жорий йилнинг 13 октябрь куни соат 23:00 ларда Тошкент шаҳар, М.Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Д.Ахмедов ва А.Усмоновлар томонидан Шахрисабз кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "ВАЗ-2107" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда салонда бўлган йўловчи, 1998 йилда туғилган Ж.Т. турли хатти-ҳаракатлари билан ЙПХ ходимларида шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида Ж.Т.нинг ёнидан 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилиб, белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ж.Т. ва аниқланган модда М.Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.
- Жорий йилнинг 14 октябрь куни соат 00:15 ларда, Тошкент шаҳар, Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ш.Джураев ва Д.Пировлар томонидан Гулистон кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган А.И.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро А.И. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 177-моддаси билан айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.И. Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.
- Жорий йилнинг 13 октябрь куни соат 22:50 ларда, Тошкент шаҳар, Бектемир туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Д.Қуттибоев ва А.Ўтбосаровлар томонидан "Роҳат" айланма кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Hyundai" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда ҳайдовчи 1986 йилда туғилган Н.А.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Н.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Н.А. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.