ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида қидирувда бўлган ҳамда ёнида гиёҳванд модда олиб юрган шахслар аниқланиши давом этмоқда
Гумон ортидаги текширувлар давомида бир қанча фактлар аниқланмоқда:
- 2021 йил 30 ноябрь куни соат 14:30 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари А.Пулатов ва М.Шамшиевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, йўловчи, 1983 йилда туғилган Ф.М. ўзининг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида фуқаро Ф.М.нинг чўнтагидан 5 дона қора целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ф.М. ва аниқланган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2021 йил 30 ноябрь куни соат 02:00 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ш.Холназаров ва И.Мамбетовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида йўловчи, 1997 йилда туғилган Ф.И.нинг чўнтагидан оқ қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ф.И. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2021 йил 30 ноябрь куни соат 17:00 ларда, Юнусобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Р.Дусматов ва А.Ахмаджоновлар томонидан, А.Темур кўчаси бўйлаб пиёда равишда ҳаракатланиб келаётган, 1995 йилда туғилган Х.У. тўхтатиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2021 йил 14 ноябрь кунидан буён қидирувда эканлиги аниқланган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Х.У. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2021 йил 30 ноябрь куни соат 21:00 ларда, Чилонзор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими М.Худайберганов томонидан, Фарход кўчаси “Чилонзор” метро бекати қаршисидан пиёда равишда ҳаракатланиб келаётган, 1978 йилда туғилган Р.Я. тўхтатиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан айбланиб, 2021 йил 27 август кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Р.Я. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўллардаги текширувлар давом этмоқда...