ЙПХ ХОДИМЛАРИГА БАҒИШЛАНАДИ
Юрт тинчлиги учун хизматинг,
Ибодатдир аслида билсанг.
Ўзбекистон ахир жаннатинг,
Садоқатла хизматин қилсанг.
Дилда ғурур, касбга меҳрла,
Эрта тонгдан босасан қадам.
Кимларнидир инсофга чорлаб,
Эзгуликка берасан ёрдам.
Пок ниятда остона ҳатлаб,
Ишонч билан кетиб борасан.
Қаҳратон-у, совуққа чидаб,
Эл меҳрига етиб борасан.
Йўл бехатар: сенга байрам шу,
Шахс хавфсиздир демак: натижа.
Омонликни этасан орзу,
Равон йўлни қиласан режа.
Сени мақтов қизиқтирмайди,
Бурчинг енга олмайди таҳдид.
Ҳамма тўйиб ухлаган пайти,
Жиноятни этасан таъқиб.
Ахир юртнинг посбони ўзинг,
Ва аҳдинга содиқ қоласан.
Ҳақни қарор топтирса сўзинг,
Енгилгина нафас оласан.
Йўлга тартиб интизом керак,
Шуни доим этасан талаб.
Кўксинг тепар тоғ каби юрак,
Қонун турар унга ўт қалаб.
Эл тинч бўлса сенга етар, бас!
Дуоларинг рўёби шудир.
Фаровонлик учун қилдинг қасд:
Она Ватан омон мангудир.
Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи катта инспектори Ф.Якубов
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати