Тест режимида

Хабарлар

ЙПХ ходимларининг хатти-ҳаракати "Интизомий кенгаш"да кўриб чиқилади

Ижтимоий тармоқда "Оҳангаронда ЙПХ ходими машинани тўхтатди. Кейин рулда ўтирган автоблогер Бобур Ғаниевни таниб қолди" сарлавҳаси остидаги видео юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъул ходими томонидан хизмат текшируви ўтказилди. Текширув хулосасига кўра, хизмати давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида"ги Низом ҳамда Ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талабларига риоя қилмаганлиги учун ЙПХ ходими У.Бобоходжаев ва С.Султоновларнинг хатти-ҳаракати Тошкент вилояти ИИББ Иккинчи минтақавий ҳудуд интизомий кенгашида кўриб чиқилиши тўғрисида хулоса қабул қилинди.