ЙПХ инспектори томонидан қидирувдаги шахс ушланди
Жорий йилнинг 5 июнь куни Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори А.Ўтамишов "Кобальт" русумли транспорт воситасини қувиб ўтиш қоидаларини бузганлиги учун тўхтатиб, унга чора кўриш мақсадида ҳайдовчи тўғрисидаги маълумотларни планшет орқали текширганида фуқоро 1988 йилда туғилган Сурхондарё вилоятида истиқомат қилувчи М.Б эканлиги, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Жуда кўп миқдорда ўғрилик) билан айбланиб, Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан 2022 йилнинг 29 март кунидан қидирув эълон қилинганлиги аниқланди.
Қидирувдаги шахсга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар ИИО ФМБга топширилган.
Текширувлар давом этмоқда...