ЙПХ инспектори томонидан яна бир қидирувдаги шахс ушланди
Жорий йилнинг 14 июнь куни соат 17:30 ларда Юнусобод туманига хизматга жалб этилган ЙПХ инспектори сержант А.Бегматов томонидан Юнусобод тумани "Ш.Рашидов" кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, "Спарк" русумли, автомобиль тўхтатилиб, текширилганда ҳайдовчиси: 1976 йилда туғилган, Тошкент шаҳар, Олмазор туманида яшовчи З.Ш. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан айбланиб, Олмазор тумани ИИО ФМБ томонидан 2021 йилнинг 2 февраль кунидан буён қидирувда эканлиги аниқланган.
Ушбу ҳайдовчига нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.