Тест режимида

Хабарлар

ЙПХ инспекторига пора беришга уринган ҳайдовчи қўлга олинди

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 07 июль куни Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари ўртасида коррупцияга қарши муросасиз курашиш юзасидан олиб борилаётган профилактик чора-тадбирлар давомида, Наманган вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, йўл-патруль хизмати отряди, учинчи сафарбар гуруҳи командири вилоят ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, унда, 07 июль куни соат 12:55ларда, Наманган шаҳар, И.Каримов кўчасидаги Наманган шаҳар, 5а-кичик нохиясида хизмат олиб бораётган ходим “Ласетти” русумли, автомашинани тўхтатиб текширганида, автомашинани орқа ён ойналари туси ҳеч қандай рухсатномасиз ўзгартирилганлигини аниқлаб, ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинасини жарима майдонига олиб кириб қўйганидан сўнг фуқаро содир этган қоидабузарлиги юзасидан тузилган маъмурий баённомани енгилроғига ўзгартириб, автомашинасини жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига 50 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилаётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Билдиргига мувофиқ шу куни ИИВ ЎХБ Наманган вилояти бўйича бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, автомашина ҳайдовчиси Наманган вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъмурий биносининг орқа қисмида инспекторга 50 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.