ЙПХ ходимининг ҳушёрлиги сабабли Олмазор туманида жойлашган “Минерал сувлар” блок-постида таъқиқланган модда ушлаб қолинди
2022 йил 20 июнь куни соат 03:00 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор туманида жойлашган “Минерал сувлар” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими У.Махкамов томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган “Cobalt” русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1980 йилда туғилган Ш.М.нинг чўнтагидан қоғоз парчасига ўралган, оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.М. ва аниқланган модда Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.