Тест режимида

Хабарлар

ЙПХ масканидаги текширув мобайнида қидирув билан боғлиқ фактлар аниқланди

ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида:

- 2021 йил 11 октябрь куни соат 03:00 ларда, Бектемир тумани ҳудудида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида ЙПХ ходимлари Ж.Тўрабоев ва М.Шамшиевлар томонидан Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган “Cobalt” русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган Э.И.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текшириб кўрилганда, фуқаро Э.И. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан айбланиб, ҳозирда қидирувда эканлиги аниқланган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Э.И. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- Шунингдек, мазкур ЙПХ масканида 11 октябрь куни соат 02:30 ларда, ушбу ходимлар томонидан Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига пиёда ҳаракатланиб кириб келаётган, 1994 йилда туғилган А.Б.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текшириб кўрилганда, фуаро А.Б. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси билан айбланиб, ҳозирда қидирувда эканлиги аниқланган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.Б. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда.