ЙПХ масканидан пиёда ўтаётган фуқаронинг қўл сумкаси текширилганда...
Жорий йилнинг 1 сентябрь куни соат 15:40 ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида жойлашган “Уч қахрамон” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори З.Қорабоев, Кинология хизмати ходими С.Мамадалиев, ИИББ ППХБ ходими Д.Турғуновлар томонидан ҳамкорликда “Қорадори-2020” тадбири давомида, Тошкент вилояти ҳудудидан, Тошкент шаҳри ҳудудига пиёда ҳаракатланиб кириб келаётган, 1971 й.т. М.Улуғбек туманида яшовчи А.З. тўхтатилиб текшириб кўрилганда, унинг қўл сумкаси ичидан зар қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддалари топилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.З. ва топилган модда Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.