Тест режимида

Хабарлар

ЙПХ масканидан ўтаётган "Дамас" автомобили тўхтатилиб текширилганда

Жорий йилнинг 17 март куни Тошкент шаҳар, Олмазор тумани ҳудудида жойлашган ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙҲХБ ходими С.Абдуллаев, Кинология хизмати ходими М.Нишоналиев ва ППХ ходими Р.Толиповлар томонидан ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган О.А. бошқарувидаги "Дамас" русумли автомобиль тўхтатилиб холислар иштирокида текширилган вақтда автомобиль салонидан гугурт қутисига солинган, яшил рангли, ўткир ҳидли гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда топилган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, аниқланган модда ва ҳайдовчи О.А. ҳолатга ойдинлик киритиш ва суриштирув ишларини олиб бориш учун туман ИИО ФМБга топширилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати