Тест режимида

Хабарлар

“ЙПХ пинхона ишлашга ҳақлими” сарлавҳали видео бўйича

YouTube ижтимоий тармоғида “ЙПХ пинхона ишлашга ҳақлими” сарлавҳали видео бўйича

М А Ъ Л У М О Т

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 30 октябрдаги ПҚ-3989-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Ахборот технологиялари вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлиги, “ATLAS International” (Германия) компанияси билан ҳамкорликда қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда.

Шартномага асосан лойиҳа доирасида Инвестор томонидан
2019 йилнинг 14 октябрь куни 20 та мобил кемплекс етказиб берилди. Бугунги кунга қадар 20 та мобиль комплекслар тақсимотга кўра, қайд этилган ҳудудларнинг ЙҲХБ балансига берилган маҳаллий Nexia-3 русумли янги транспортларга ўрнатилиб ва босқичма-босқич ишга тушириш ишлари амалга оширилмоқда.

Маълумот ўрнида, Тошкент вилоятида 5 та , Наманган вилоятида 5 та, Фарғона вилоятида 5 та ва Андижон вилоятида 4 та Nexia-3 русумли янги транспорт воситалари орқали вилоят ҳудудиларида мазкур комплекслар ёрдамида тезликни меъёридан ошириш ҳолатлари аниқланиб келмоқда. Ушбу транспорт воситалари хизмат машиналари ҳисобланади.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати