Тест режимида

Хабарлар

ЙТҲларнинг барвақт олдини олиш борасида ўз таклифингизни беришингиз мумкин

Республикада йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва амалий муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади. Гуруҳ таркибига Ҳукумат, ички ишлар, транспорт, молия вазирликлари, автомобиль йўллари қўмитаси ва бошқа мутасадди идоралар ва ташкилотларнинг раҳбар ва малакали мутахассислари жалб этилган бўлиб, улар томонидан йўллардаги ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларини барвақт олдини олиш ҳолатлари, йўл инфратузилмасидаги жиддий муаммолар комплекс равишда ўрганилади ва илмий ёндашувларни қўллаш асосида норматив-ҳуқуқий ва манзилли ташкилий-амалий чоралар ишлаб чиқилади.
Ҳурматли фуқаролар, юқорида кўрсатиб ўтилган масалалар юзасидан таклифларингизни қуйидаги:

- yhxbb_taklif@mail.ru - электрон манзили;
- fb.com/yhxbb_taklif - facebook;
- https://t.me/yhxbb_taklif - телеграм манзилларига юборишингиз мумкин.

Ушбу жараёнга бефарқ бўлмаслигингизни ва фаол қатнашишингизни сўраб қоламиз. Зеро, йўллардаги транспорт ҳодисаларини олдини олиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.