Юк ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчиларга чора кўрилди
Жорий йилнинг 14 июнь куни ижтимоий тармоқларда "Кун фотоси: инновацион техника" сарлавҳаси остида фотосурат тарқатилди.
Фотосурат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилди ва қоидабузарлар аниқланиб, уларга нисбатан "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 162-бандида кўрсатилиб ўтилган талабларни бузганликлари учун белгиланган тартибда чора кўрилди.
Барча ҳайдовчилардан юк ташиш қоидаларига амал қилишлари, ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати