Тест режимида

Хабарлар

Юк автотранспорт воситалари ҳайдовчилари диққатига!!!

Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятдаги М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 90-километри, “Шўрўзак” коллектори устида жойлашган темир-бетон кўприкнинг юк кўтариш қобилияти пасайиб, таъмирталаб ҳолга келиб қолгани учун Сирдарё вилоятига кирувчи ва чиқувчи юк автотранспорт воситаларининг ушбу кўприк орқали ҳаракати вақтинча тақиқланиб, “Тошкент-Жиззах” йўналиши бўйича вақтинча вилоят ҳудудига кириб келаётган юк ташувчи автотранспорт воситаларининг қатнови халқаро аҳамиятдаги М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 70-83 километри, маҳаллий аҳамиятдаги 4К-643 “Сирдарё ш-Малик қ-Бахт ш” автомобиль йўлининг 0-5 километри, 4К-642 “Синдоробод қ-Сафар ота қ-Малик қ-Бахт ш” автомобиль йўлининг 9-17 километри ҳамда М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 94-104 километри орқали, шунингдек, “Жиззах-Тошкент” йўналиши бўйича А-373 “М-39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 38-56 километри, давлат аҳамиятидаги 4Р-25 “А-373 автойўли-Сайҳун қ-Бахт ш-Қозоғистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлининг 24-33 километри, маҳаллий аҳамиятдаги 4К-657а “Сайҳунобод ТЙХПДФКга” автомобиль йўлининг 0-1 километри, 4К-657а “Сирдарё ДФХУга” автомобиль йўлининг 0-10 километри учун давлат аҳамиятидаги 4Р-26 “Сирдарё ш-Деҳқонобод қ-Қиёт қ-Бекобод ш” автомобиль йўлининг 8-18 километри ҳамда 4Р-26а “М-39 автойўлига (871 км) шахобча” автомобиль йўлининг 0-12 километрлари орқали ҳаракат ташкил этилган.