Тест режимида

Хабарлар

Юнусобод метро линияси вақтинча ёпилди

Юнусобод метро линияси вақтинча ёпилди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” УК хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бугун, 19 март куни Тошкент метрополитенининг Юнусобод линияси вақтинча ёпилди. 

Бу янги станцияларни ишга туширишга тайёргарлик кўриш мақсадида ва техник ишлар олиб борилиши муносабати билан амалга оширилгани айтилади.

Таъкидланишича, Юнусобод линияси яқин орада очилади. 

“Вақтинчалик келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, - дейилади маълумотда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати