Тест режимида

Хабарлар

Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасининг айрим қисмлари вақтинча ёпилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг берган хабарига кўра, 2020-2021 йиллар Тошкент шахрини куз-қиш мавсумига тайёрлаш дастури доирасида 3 июлдан Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасининг Анорзор кўчасига бурилиш учун мўлжалланган қўшимча кўчадан ўтувчи магистрал иссиқлик тармоғини капитал таъмирлаш ишлари бошланмокда.

Мазкур магистрал иссиқлик тармоғининг капитал таъмирланаётган қисмида охирги 3 йил давомида 17 та авария ҳолатлари қайд этилган.

Таъмирлаш ишлари 14 кун давомида, аҳолига иссиқ сув таъминоти узилмаган тартибда амалга оширилади.

Иш жараёнида Аҳмад Дониш кўчасининг Анорзор кўчасига бурилиш учун мўлжалланган қўшимча кўча тўлиқ ёпилади ва ушбу йўналишдаги автотранспорт қатнови асосий йўлдан амалга оширилади.

Шу муносабат билан ҳайдовчиларга юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия этилади.