Юнусобод туманидаги айрим йўл қисмлари бир ой муддатга ҳаракатланиш учун ёпилади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, йўл таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари туфайли 16 март куни соат 08:00 дан бир ой давомида Юнусобод туманидаги айрим йўл қисмлари ҳаракатланиш учун ёпилади:
1) Аҳмад Дониш кўчасининг иккиламчи йўли, Анорзор кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисми;
2) Амир Темур шоҳ кўчаси яқинидаги қайтиш йўли;
3) Аҳмад Дониш кўчасининг иккиламчи йўли, Амир Темур шоҳ кўчасидан Мойқўрғон кўчасигача бўлган қисми.
Ҳайдовчиларга вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия этилади.