Юқори тезлик чекланган
Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан вилоят ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида бир қатор профилактик ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, Қоракўл тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М-37 "Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши" автомобиль йўлининг 330-км.да жойлашган 8-сонли мактаб қаршисида огоҳлантирувчи ва ҳаракат тезлигини пасайтирувчи янги йўл белгилари ўрнатилди. Амалга оширилаётган бу каби ишлар, фуқароларнинг ҳушёрлигини ошириб, келгусида содир бўлиши мумкин бўлган ноҳуш ҳолатларни олдини олишга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати