"Юраги отни калласидек" дея ном олган ҳайдовчилар ҳақида
Жорий йилнинг 9 апрель куни ижтимоий тармоқларда "Юраги отни калласидек экан. Қашқадарёда янги челлендж" сарлавҳали видео лавҳалар тарқалишни бошлади. Видео лавҳаларда Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Токзор МФЙ ҳудудидаги қувур устидан ҳайдовчилар ўз жонини хавф остига қўйиб "Спарк" (https://t.me/yhxbb_uz/1884?single), "Тико" ва "Нексия" русумли транспорт воситаларида ҳаракатланиб ўтишган. Айни вақтда "Спарк" ва "Тико" русумли транспорт воситалари ҳайдовчилари аниқланди ва уларга нисбатан чора кўрилди. Ҳайдовчилар ўз ҳаётларини хавф остига қўйганликларини тушуниб етишди. Ҳозирги вақтда "Нексия" русумли транспорт воситаси ҳайдовчисини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар кимгадир яхши кўриниш ёки ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлиш эвазига ўз ҳаётингизни хавф остига қўймаслигингизни, оилангиз ва яқинларингиз учун соғ-саломат бўлишингизни, юқоридаги каби хатони такрорламаслигингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати